"ПСЖ" "Ницца" ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрамга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради L'Equipe.
Манбага кўра, парижликлар 21 ёшли франциялик футболчини шу ёзда сотиб олишлари мумкин. "ПСЖ"нинг янги бош мураббийи Кристоф Галтье футболчини "Ницца"даги фаолиятидан билади.
2021/22 йилги мавсумда Тюрам барча мусобақаларда “Ницца” сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 17 миллион еврога баҳоламоқда.
Кефрен Тюрам франциялик собиқ ҳимоячи Лилиан Тюрамнинг ўғлидир.