"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ёзги трансфер ойнасида "Бавария"га ўтмайди, деб ёзди журналист Фабрицио Романо твиттерда.
Манба берган хабарга кўра, 28 ёшли англияликнинг трансфери бўйича клублар ўртасида ҳеч қандай муҳокама ва музокаралар бўлмаган.
Қайд этилишича, "Тоттенхэм" президенти Даниел Леви, спорт директори Фабио Паратичи ва бош мураббий Антонио Конте ёзда ҳужумчини сотиш ҳақида ўйламаган.
Шу билан бирга, "шпорлар" яқин вақт ичида Кейн билан янги шартномани муҳокама қилмоқчи.
Кейн ўтган мавсумда лондонликлар сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.