Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ливан бош мураббийи: «Ўзбекистон қийин вазиятларда нима қилишни биладиган терма жамоа»

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ливан ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда иштирок этган Ливан терма жамоаси бош мураббийи Тео Баккер дастлаб Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши ўйинида мезбонлар яхшироқ ўйин кўрсатганини таъкидлаб ўтди: "Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинни кўрдим. Бу учрашувда мағлубиятга учраганига қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси жуда ажойиб ўйин кўрсатди. Бироқ сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол натижасидаги мағлубият аламли бўлди. Мен буни яхши тушунаман".

"Бундай мағлубият жамоаларга руҳий жиҳатдан салбий таъсир қилиши мумкин, аммо Ўзбекистон бундай ҳолатда нима қилишни жуда яхши билади", дейди Баккер.

Баккер унинг жамоаси ҳам биринчи турда Ўзбекистон ҳолатига тушганини таъкидлаб ўтди: Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга мағлубиятини яхши тушунаман. Зеро, биз ҳам Қатарга худди шунга ўхшаш ҳолатда мағлубиятга учрадик"

Терма жамоадаги муаммолар борасида берилган саволга Баккер барчаси жойида деган маънода жавоб қайтарди. "Ҳеч қандай муаммо йўқ. Хаммаси жойида. Фақат матбуот биздан Қатар билан ўйинда кўп нарса кутганлиги учун ноҳақ танқид қилди, Биз бунга муносиб эмасдик", дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ЎФФ матбуот хизмати твиттери.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:38, 07.06.2012.
Ўқилди: 7726 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.