"Манчестер Юнайтед" "Штутгарт" ҳужумчиси Саша Калайджичга қизиқиш билдирмоқда, деб ёзди журналист Флориан Плеттенберг.
Манба берган хабарга кўра, 25 ёшли австрияликнинг вакиллари аллақачон немис клуби раҳбарияти билан "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишини муҳокама қилишган.
Қайд этилишича, “Бавария” ва Дортмунднинг “Боруссия” клублари энди ҳужумчига даъвогарлик қилмайди.
Калайджич ўтган мавсумда “Штутгарт” сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.