Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти ўнг қанот ҳимоячисини Англия премьер-лигаси клубига сотишини истисно қилмаяпти. Журналист Фабрицио Романонинг фикрича, агар “Манчестер Юнайтед” футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилса, “нерадзуррилар” ҳимоячисига тўсқинлик қилмайди.
"Интер" Дюмфрисни сотиш бўйича музокаралар олиб боришга тайёр, чунки улар ўз қарзларини қоплаш учун қўшимча маблағ олишни хоҳлашади.