"Наполи" "Брайтон" ҳимоячиси Лео Эстигорни сотиб олишга рози бўлди, дея хабар беради журналист Жанлука Ди Марцио.
Норвегия терма жамоасининг 22 ёшли футболчиси неаполликларга 5 миллион еврога тушади. Бундан ташқари, “Брайтон” футболчининг кейинги сотувидан фоиз олади. Яқин кунларда Эстигор тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга учиб кетади.
Ҳимоячи 2021/22 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида “Женоа”да ўтказди. Жамоа учун 14 та ўйинда 1 та гол урган.