"Барселона"нинг собиқ футболчиси Дани Алвес фаолиятини Мексика чемпионатида давом эттириши мумкин.
"Америка" клуби 39 ёшли ҳимоячига мавсумига 3 миллион евролик шартнома таклиф қилмоқда. Агар бразилиялик шартнома имзоласа, у Мексика чемпионатининг энг кўп маош олувчи тўртинчи футболчисига айланади.
Қолаверса, Алвесга "Атлетико Паранаенсе" қизиқаётгани ҳақида маълумотлар бор эди.
Алвес ёзда Каталония клуби футболчи билан шартномани узайтиришдан бош тортгани учун "Барселона"ни тарк этганди.
Алвес ўтган мавсумда Ла Лигада 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.