Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Арсенал» дарвозабони билан хайрлашади

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби дарвозабони Кепа Аррисабалага ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Алекс Крук хабар бермоқда.

«Канонирлар» 32 ёшли испаниялик посбон ўрнига номзод топиб бўлишган — Давид Райянинг янги ўринбосари сифатида Илан Мелье кўрилмоқда. Жамоанинг ёш дарвозабони Томми Сетфорд эса тажриба тўплаши учун ижарага бериб юборилиши кутиляпти.

Маълумот учун: Кепа Аррисабалага ўтган йилнинг ёзида «Челси»дан қарийб 6 миллион евро эвазига «Арсенал»га ўтган эди. У якунланган мавсумда Микель Артета жамоаси сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ўтказиб юборди ва 4 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 22:06, 07.07.2026.
Ўқилди: 2155 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик