Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да қаттиқ қоидаларни жорий қилади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Эрик Тен Хаг клубдаги вазиятни тубдан ўзгартириш ниятида ва шунинг учун раҳбарият унга карт-бланш беришга қарор қилди. У аллақачон футболчиларни фақат меритократия тамойиллари асосида ҳаракат қилишини огоҳлантирган - ким ўйнашга лойиқ бўлса, унинг исми ва фамилиясидан қатъи назар майдонга тушади.

Тен Хаг ўйинчиларга кийиниш хонасида гуруҳларга тўпланишни тақиқлади ва ҳатто меню билан боғлиқ қоидаларни киритди. Кечикишни яхши кўрадиганларга қарши алоҳида кураш олиб борилади, бундай ўйинчилар ўйин учун қайдномадан четлаштирилади.

Яна бир янгилик: мобил телефонлардан фойдаланишга чеклов, хусусан, тушлик пайтида улар тақиқланади. Аммо бу қоидалар янги эмас ва кўпчиликни ҳайратда қолдирган нарса шундаки, Тен Ҳаг клуб ходимларидан маълум кунларда маълум рангларда кийишни талаб қилади.

Хусусан, душанба куни улар аёллар учун оқ либосда, эркаклар учун эса қора либосда ишлашлари шарт. Бу нима учун керак ва у қандай ишлаши ҳозирча тўлиқ аниқ эмас, лекин нидерландиялик мутахассис карт-бланш олганини эслаймиз.

Киритилди: 08:33, 13.07.2022.
Ўқилди: 3299 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.