Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Тухель Роналду ва Левандовскининг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель Роберт Левандовски ва Криштиану Роналдунинг "кўклар"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақида гапирди.

"Мен изоҳ беришдан тийилмайман, аммо ҳозир бизнинг ҳужум чизиғимизни кучайтириш керак эмас. Биз чиндан ҳам ҳимоячи футболчи билан шартнома имзолашни истаймиз, бу ҳеч кимга сир эмас. Имкониятларимиздан келиб чиқиб, трансфер бозорида қандай давом этишни кўриб чиқамиз", - деди Тухель Sky Sports билан суҳбатда.

Олдинроқ Каталония клуби Левандовски учун "Бавария"га 50 миллион евро таклиф қилгани ва мюнхенликлар бу таклифни тезроқ қабул қилишини истагани хабар қилинганди. "Барселона" ҳужумчига яна бир мавсум узайтириш имконияти билан уч йиллик шартнома таклиф қилди.

Боз устига, 9 июль куни Роналду "Манчестер Юнайтед" билан Таиландга мавсумолди турнега бормагани маълум бўлди. Бунгача у таътилдан кейин бир нечта жамоавий машғулотларни ўтказиб юборган ва якка ҳолда жисмоний ҳолатни сақлаб қолган. Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг матбуот анжуманида Роналду унга клубни тарк этиш истаги ҳақида шахсан айтмаганини таъкидлаб ўтди.


Киритилди: 11:15, 14.07.2022.
Ўқилди: 3154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.