CCMA маълумотларига кўра, "Барселона" ярим ҳимоячи Френки де Йонгни ҳафта охиригача "Манчестер Юнайтед"га сотишга умид қилмоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли нидерландиялик АҚШ бўйлаб мавсумолди сафарига каталонияликлар билан учмаслиги мумкин.
Олдинроқ клублар ярим ҳимоячининг трансфери бўйича 85 миллион еврога келишиб олгани хабар қилинганди.
Де Йонг ўтган мавсумда каталонияликлар сафида барча турнирларда 45 ўйинда 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.