Июн ойи охирида клуб билан шартномасини икки йилга узайтирган “Лейпциг” ярим ҳимоячиси Кристофер Нкунку келгусидаги режалари билан ўртоқлашди.
“Шартномани узайтириш мен учун табиий масала эди. Бу шаҳарда ва клубда ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. Бу ердаги ишимни ҳали тугалланган деб ҳисобламайман. Шунинг учун келаси йили клубни тарк этиш ҳақида ўйламайман", - дея Нкунку сўзларини келтиради Goal.
Нкунку 2019 йилнинг ёзида "ПСЖ"дан "Лейпциг"га ўтган эди. Ўтган мавсум якунида у Бундеслиганинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. 24 ёшли футболчи 2021/22 мавсумда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилган.