Кириш Регистрация

«Энергетик-БГУ» директори: «Абдухолиқов бўйича яхши таклиф тушса, уни ушлаб қолмаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Энергетик-БГУ» клуби директори Александр Захарченя жамоа ҳужумчиси Бобур Абдихолиқов ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Яхши таклиф тушса, биз Бобурни жамоада ушлаб қолмаймиз. Аммо баъзи жиҳатлар бор. Баъзида футболчи янги синовларга тайёр бўлмайди. Мураббийлар штаби ўйинчининг тайёргарлигини статистика орқали аниқлаб боради. Масалан, футболчининг жисмоний ҳолати айни пайтда ўсиш жараёнида. Шу боис, биз унга ушбу ёки бошқа жиҳатдан ҳали юқори формага чиқмаганини айтамиз. Эркак киши 27 ёшгача жисмоний жиҳатдан шаклланади. Буни унутамнг. Бундан ташқари, руҳий ҳолат ҳам бор...

“Ислочи”дан бир футболчи бор эди, мен унинг исмини айтмайман: 16 ёшда унга катта юклама берилган. Олтита ўйиндан кейин эса унинг тикланиши учун 2 йил вақт кетди. Ёки тескари мисол: Денис Садовскийни биз ўз вақтида бошқа жамоага қўйиб юбордик. У эса ҳозир “Гомель”да ёрқин ўйин кўрсатмоқда. Футбол — бу бизнес. Биз футболчини имкон қадар яхшироқ тайёрлаб, клуб учун ҳам, ўйинчи учун ҳам кўпроқ фойда олишга ҳаракат қиламиз. Футболчи янада юқорироқ савияда ўйнашга тайёр эканини билсак, уни бажонудил қўйиб юборамиз. Шу билан биргаликда дўстона алоқаларни сақлаб қоламиз. Мисол учун, Шаҳбоз Умаров баҳорда жамоамизга келди, ўзига таниш йигитлар билан гаплашди, биз унга эсдалик совғасини бердик", — деди клуб директори.

Эслатиб ўтамиз, Бобур Абдихолиқов Беларусь чемпионатининг жорий мавсумида 14та ўйинда иштирок этиб, 14 гол ва 4 ассист муаллифига айланди.

Киритилди: 15:20, 15.07.2022.
Ўқилди: 2907 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик