Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Муҳсин Убайдуллаев: «Янги мураббий тактикасига иккинчи даврада гувоҳ бўласиз»

Баҳо:
+ | -

Пойтахтда ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этаётган "Нефтчи" клуби ҳимоячиси Муҳсин Убайдуллаев жамоа матбуот хизматига интервью берди.

— Бугунги ўйин ва биринчи давра ҳақида фиркларингизни ўртоқлашсангиз?
— Ўйинимиз ёмон бўлмади, тайёргарлик роса қизғин паллага кирди. Иккинчи даврага янги мураббий қўл остида янги машғулотлар билан тайёргарлик олиб боряпмиз. Биринчи даврадаги хатоларни иккинчи даврада такрорламасдан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ярим мавсумни Яйпандаги «Ўзбекистон» стадионида ўтказдик, энди худо хоҳласа, иккинчи даврани ўз уйимизда «Истиқлол» стадионида ўтказамиз ва мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши қуйи ўринлардан чиқиб кетишимизга ёрдам беради деб ўйлайман.

— Жамоага янги мураббий келгандан сўнг ўйинда қандайдир тактик жиҳатдан ўзгаришлар сездингизми?
— Албатта ҳамма мураббийнинг ўз тактик услуби бор, худо ҳоҳласа, иккинчи давра бошланса, ўйинларда ўзларинг гувоҳ бўласизлар.

— Виталий Левченко кўпроқ ҳимояга урғу бермоқда. Ҳимоядан ҳужумга ўтиш услуби сизга янада масъулият юклаши мумкинми?
— Биз ҳозирча ҳимоявий ўйин кўрсатмадик. Умуман бугун танаффусдан сўнг биринчи ўйинимиз ва яхши томонга ўзгартиришлар бор.

— Мухлисларга тилакларингиз?
— Бизни қўллаб қувватлашда ва бизга ишонишда давом этишларини хоҳлардим. Ҳаммага омад, мухлислар соғ саломат бўлишсин.

«Нефтчи» матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 22:36, 15.07.2022.
Ўқилди: 1533 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.