12 июль куни ҳужумчи Роберт Левандовски "Бавария"да навбатдаги тиббий кўрикдан ўтди ва эртаси куни ёзги таътилдан кейин жамоанинг биринчи машғулотида қатнашди. Ҳеч кимга сир эмаски, польшалик футболчи Мюнхенни тарк этиб, “Барселона” сафига қўшилмоқчи. Немис журналистлари машғулотларда Роберт одатдагидек кўринмаганини таъкидлашди. Балки, польякнинг намойишкорона хатти-ҳаракати Мюнхен клуби уни барибир Испанияга қўйиб юборишини таъминлашга қаратилгандир.
Левандовски машғулотларда ўзини қандай тутди
Биринчидан, Роберт олти дақиқа кечикди. Аслида бу ҳеч нрсани англатмайди. Хўш, бир киши кечикди, ҳамма билан содир бўлиши мумкин ҳолат. Бироқ, Bild нашрининг таъкидлашича, польшалик машғулотларга биринчилардан бўлиб келган. Ҳозир, журналистларнинг фикрича, Левандовски аллақачон руҳий жиҳатдан бошқа жойда. Роберт максимал куч сарифламасдан, машғулотлардан жуда хафсаласиз ҳаракатланди. Ҳужумчи жамоадошлари билан деярли гаплашмади - у фақат Леон Горетска ва Жамол Мусиала билан гаплашган. Бундан ташқари, Левандовски бош мураббий Юлиан Нагелсманн билан ҳам гаплашгани йўқ. Немис мутахассиси кўрсатма берганида, Роберт бунга умуман қизиқмади. Польшалик мунтазам равишда мураббийга тескари қараб турган.
Турли машғулотлардан сўнг “Бавария” футболчилари икки томонлама ўйин ўтказишди. Левандовски А жамоасига тушди, лекин бирорта гол урмаган. Матбуот польякни машғулот қилмаётганлик ва шу билан жамоага ҳурматсизлик қилаётгани ҳақида ёзмоқда. Левандовски тўлиқ куч билан ҳаракат қилмади ва кейин, журналистларнинг фикрига кўра, ўзининг энг ёқимсиз ҳаракатини қилди. Мағлубиятга учраган жамоа (Роберт ўйнаган жамоа) бир нечта суриш машқларини бажариши керак эди, аммо бу форвардга ёқмади. У процедурани бажаришдан бош тортди ва шунчаки сув идишини қўлига ушлаган ҳолда жойидан жилмади. Футболчилар жуфт бўлиб амалга оширган сўнгги спринт машқларида польяк Лука Эрнандесдан 15 метрга ортда қолди.
Левандовски машғулот тугаганидан 22 дақиқа ўтиб "Бавария" базасини тарк этди. У буни барча футболчилар орасида биринчи бўлиб амалга оширди. Журналистлар бунга мисол тариқасида Мюнхен клубига янги келган Садио Манени келтиришди. Сенегал базага машғулотлар бошланишига 109 дақиқа қолганида этиб келган ва шундан сўнг у ерда олти соатдан ортиқ вақт ўтказган. Жамоадошлари Садио унинг жамоадаги кўринишини иштиёқ билан қабул қилишди. Қайд этилишича, Нагелсманн ва футболчилар Левандовски билан қандай муомала қилишни билишмайди. Уларга кўра, расмий ўйинларда польякни яна "Бавария" либосида кўриш имконияти деярли йўқдек.
Роберт тансоқчи ёллади. Унинг оиласи ўлим билан таҳдид қилинмоқда
Кузатувчи немис журналистлари яна бир фактни пайқашди. Икки кун давомида Левандовски клуб тадбирларига уч хил машинада келди. Сешанба куни футболчини номаълум шахс тўқ яшил рангли “Бентлей”да тиббий кўрикдан ўтказиш учун олиб келган. Кечқурун Роберт синовнинг иккинчи қисмига Ауди РС Қ8 да етиб келди. Чоршанба куни Левандовски машғулотларга мустақил ва Ауди машинасида келди, фақат бу сафар автомобил модели бошқача эди - РС ГТ.
Маълум бўлишича, Роберт билан “Бентлей”да келган эркак унинг қўриқчиси бўлган. Польяк уни ижтимоий тармоқларда бир нечта хабарлар олганидан кейин ишга олди. Мухлислар мавжуд вазиятдан норози бўлиб, футболчининг оиласига зўравонлик билан таҳдид қилмоқда. Шу сабабли ҳужумчи тансоқчининг ёрдамига мурожаат қилган. Маълум қилинишича, айни дамда футболчининг оиласи Германияда эмас - хавфсизлик нуқтаи назаридан. Барча вазиятларни ҳисобга олсак, Левандовски яқин орада клубини ўзгартирмаслигига шубҳа йўқ.