"Торонто" президенти Билл Мэннинг ярим ҳимоячи Федерико Бернардески трансферига изоҳ берди. Италиялик футболчи 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
“Биз Федерикони жамоамизга қўшганимиздан жуда хурсандмиз. Биз ўйлаймизки, футболчи ва шахс сифатида у бизга ҳозир майдонда ҳам, кийиниш хонасида ҳам керак бўлган инсондир. Федерико ўзини "Ювентус" ва Италия терма жамоасида чемпион ва етакчи сифатида кўрсатди", - дея Мэннинг сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.
Бернардески ўтган мавсумда барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.