Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Расман! Жасур Яхшибоев - "Навбаҳор" футболчиси

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер “ойнаси”дан самарали тарзда фойдаланиб, ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилаётган "Навбаҳор" таркибига маҳоратли ҳужумчи Жасур Яхшибоев қўшилди.

Яхшибоев 1997 йил, 24 июнда Тошкент вилоятининг Чиноз шаҳрида туғилган, яъни, яқинда 25 ёшга тўлди.
Жасур Яхшибоев катта футболдаги фаолиятини 2016 йили “Пахтакор”да бошлаган. Пойтахтликлар таркибида 2019 йилнинг ярмигача тўп тепган футболчи ўша йилнинг 2-даврасини Олмалиқнинг АГМК жамоасида ўтказади.
Шундан сўнг, ҳужумчи фаолиятини хорижда давом эттиради.
Яхшибоев 2020 йилги мавсумни Беларуснинг “Энергетик - БГУ” (Минск, 1-давра), “Шахтёр” (Солигорск) жамоаларида ўтказади.
Сўнгра фаолиятини Польшанинг “Легия” (Варшава, 2021 йилнинг 1-давраси), Молдованинг “Шериф” (Тирасполь, 2021 йилнинг 2-давраси, 2022 йилнинг 1-давраси) жамоаларида давом эттирган Жасур Яхшибоев ўтган йилнинг кузида “Шериф” таркибида Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи баҳсларида Мадриддаги машҳур “Сантьяго Бернабеу” стадионида таниқли дарвозабон Тибо Куртуани доғда қолдириб, “Реал” дарвозасига гол уришга муваффақ бўлган ва ўша ўйинда тирасполликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
“Шериф”дан сўнг, “Легия”га йўл олган маҳоратли ҳужумчи бир неча кун олдин польшаликлар билан тузилган шартномани бекор қилиб, юртимизга қайтишга қарор қилди.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 13:40, 16.07.2022.
Ўқилди: 5916 марта.
Фикрлар: 49 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.