"Челси" бош мураббийи Томас Тухель жамоага янги келган Рахим Стерлинг "кўклар"нинг бугун кечқурун Лас-Вегасда "Клаб Америка" жамоасига қарши мавсумолди биринчи ўйинини ўтказиб юбориши мумкинлигини айтди.
"Стерлинг ҳали жамоа билан тўлиқ машғулот ўтказгани йўқ, шунинг учун у бугун майдонга тушиши даргумон. Биз буни аста-секин ҳаракатга келтиришимиз керак, шошадиган жойимиз йўқ”, — деди Тухель матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Стерлинг "Манчестер Сити"дан "Челси"га тахминан 50 миллион евро эвазига ўтган эди.