Кириш Регистрация

Шерингем: «МЮ» Роналдунинг маошига 2-3 ўйинчи сотиб олиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ футболчиси Тедди Шерингем ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Вазият шундай бўлишини олдиндан билгандим. Одамлар Эрик тен Хаг жамоани Роналду атрофида тузиши керакми ёки йўқми — муҳокама қилишмоқда. Аммо Криштиану жамоадан кетишни истаса, у кетади. Бу эса «МЮ» учун янги имкониятларни очади.

Роналдунинг маошига 2-3 нафар янги ўйинчи сотиб олиши мумкин. Криштианунинг маоши катта харажат ҳисобланади.

Ҳаёт давом этади. Криштиану бошқа жамоада ўйнашни истаётган бўлса, унинг ўрнига мавсум давомида барқарор ва кучли ўйин намойиш этадиган футболчи топинг.

Роналду клубда бўлаётган ишларни кузатмоқда. Фергюсон пайтидаги ва ҳозирги вазиятни таққосламоқда. Ҳозирги ишлар унга ёқмаяпти. Футболда бир жойда туриб қолсанг, муваффақиятсизликка учрайсан. Роналду ҳам шундай ўйлаётган бўлиши мумкин. Криштианунинг ўрнида бўлганимда мен «Юнайтед»га: «Трансфер бозоридаги ишигиз орқали мени қойил қолдиринг», деган бўлардим.

Криштиану юқори даражада ўйнай олиши учун 1-2 йил вақт қолди. У мазкур муддатдан завқ олишга ҳақли», – деди Шерингем.

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:15, 16.07.2022.
Ўқилди: 3004 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик