Кириш Регистрация

CAFA Women's championship. Ўзбекистон учинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари аёллар миллий жамоалари ўртасида мусобақа ўтказилмоқда. Унда 5 мамлакат — Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон термалари иштирок этишмоқда.

Ўзбекистонлик аёллар бугун мусобақа доирасида учинчи учрашувни ўтказишди. Вакилларимиз Қирғҳизистонга қарши майдонга чиқиб, 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мидори Хонда шогирдлари биринчи бўлимда 4та гол уришган бўлса, иккинчи бўлимда рақибни яна 3 марта жазолашди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз аввалги баҳсларда Туркманстон ва Тожикистон устидан 6:0 ҳисобида зафар қучишганди. Шу тариқа, Ўзбекистон 9 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди (тўплар фарқи — 19:0). Эрон бугун Туркманистон устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз очколарини 9тага етказиб олди. Форслар тўплар фарқига кўра иккинчи ўринни эгаллаб туришибди.

20 июль куни Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари мусобақа ғолиблиги учун майдонга чиқишади.

CAFA Wpmen's championship-2022. 4-тур
Қирғизистон - Ўзбекистон - 0:7
Голлар: Нилуфар Қудратова (7ʼ, 41ʼ), Зиёда Ирисбоева (11ʼ), Мадина Ҳикматова (45+1ʼ), Дилнура Абибулла қизи (57-автогол), Диёра Ҳабибуллаева (79ʼ), Зарина Маматкаримова (82ʼ)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:28, 18.07.2022.
Ўқилди: 3474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3830]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3448]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3423]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3275]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3273]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2896]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2106]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2033]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1918]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик