Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Навбаҳор» биринчи давра якунлари бўйча карточкалар статистикаси

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор”нинг жорий мавсумнинг 1-даврасида қайд этган статистик натижалари билан таништиришда давом этамиз. Бу сафар футболчиларнинг карточкалари статистикасига тўхталишни лозим деб топдик.

Албатта, футбол жамоавий спорт тури саналсада, яккакурашларга ҳам бойдир. Тўп учун курашдаги бундай вазиятлар эса одатда қўполликларсиз ўтмайди.

Шунингдек, айрим пайтларда рақиб ҳужумини бартараф этиш, бундан ташқари, асабни жиловлай олмаслик, қизиққонлик ҳам футболчиларнинг ҳакам томонидан огоҳлантириш олишлари, айрим пайтларда эса ҳаттоки, майдондан четлатишларига сабаб бўлади. Қисқаси, карточкалар миллионлар ўйинининг бир бўлаги ҳисобланади.    

Coca Cola Суперлигасининг 1-даврасида “лочинлар”нинг 14 нафар футболчиси ҳакамлар томонидан сариқ карточкалар билан "сийланди". Айтиш лозимки, жамоанинг ҳеч қайси аъзоси қизил карточка олмади.

Энг кўп огоҳлантириш олган футболчи грузиялик ярим ҳимоячи Элгужа Григалашвили. У ҳакамлар томонидан 4 марта огоҳлантирилди ва бунинг натижасида Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган АГМК – “Навбаҳор” баҳсини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Кейинги ўринларни эса 3 тадан сариқ карточка олган ҳолда тажрибали ҳимоячилар – Давронбек Ҳошимов ҳамда Боян Цигер, ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев ва ҳужумчи Зоран Марушич эгаллаб туришибди.

Жамоа аъзоларининг 1-даврадаги карточкалар бўйича статискаси эса қуйидагича:   

Элгужа Григалашвили  – 4 та сариқ

Давронбек Ҳошимов, Боян Цигер, Жамшид Болтабоев, Зоран Марушич  – 3 тадан сариқ карточка

Станислав Андреев, Эҳсони Паншанбе, Жамшид Искандеров  – 2 тадан сариқ карточка  

Ўткир Юсупов, Рустамжон Ашурматов, Йован Жокич, Азимжон Аҳмедов, Нурилло Тўхтасинов, Иброҳим Ғанихонов – 1 тадан сариқ карточка.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:35, 18.07.2022.
Ўқилди: 1177 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.