«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Атлетико»га ўтмайди. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, мадридликлар учун мазкур трансфер иқтисодий жиҳатдан манфаатли эмас. "Атлетико" на футболчининг юқори маоши, на трансфер учун тўлов қобилиятига эга.
Португалиялик футболчининг «Атлетико»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни Роналдунинг атрофидагилар, хусусан, агент Жорже Мендеш томонидан тарқатилган. Клуб эса бу хабарни дарҳол инкор этди.