«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужумчи Криштиану Роналдунинг келажаги борасида тўхталиб ўтди.
– Криштианунинг жамоа билан шартномаси якунланишига бир йил қолганини инобатга олган ҳолда жамоа ўйинини йўлга қўйиш қанчалик қийин бўлади?
– Менга маълум бўлишича, шартномани яна бир йилга узайтириш борасида банд мавжуд. Ҳа, у яна бир мавсумга жамоада қолиши мумкин. Аммо, очиғини айтсам, мен "МЮ" билан тузган 3 йиллик шартнома ҳам узоқ муддат ҳисобланмайди. Биз илк ўйинданоқ ғалаба қозона бошлашимиз керак. Узоққа назарда ташламаяпман.
Менда стратегия бор. Унинг устида ишлаш учун вақт керак. Аммо биз энг бошиданоқ ғалабани кўзлаган жамоа бўлишимиз зарур.
– Роналду билан гаплашдингизми?
– Вазият ҳамон ўзгармади.
– Роналду прессинг борасида талабларингизга жавоб бера оладими?
– Ўйлашимча, бунга унинг кучи етади. Фаолияти давомида у буни исботлаган. Менинг ўз талабларим бор ва ўз услубим бор. Топ-футболчилар жамоа муваффақиятига ҳисса қўша олишади. Роналду эса топ-футболчи ҳисобланади.
Жамоа ихтиёрида қандай футболчилар борлигидан келиб чиқиб ўйин услубини яратамиз. Айниқса, бу тўпурарларга боғлиқ. Улар жамоа учун фавқулотда муҳим ҳисобланишади. Ўйин уларнинг атрофида тузилади.