Кириш Регистрация

Расман! "Тоттенхэм" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди (фото)

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" "Мидлсбро" ҳимоячиси Жед Спенс билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Трансфер суммаси аниқланмаган. "Шпорлар" 21 ёшли инглиз футболчиси билан 2027 йилнинг июнь ойи охиригача шартнома имзолади.

2021/22 йилги мавсумда Спенс "Ноттингем Форест"да ижара асосида ўйнади. Футболчи "ўрмончилар" сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt.com портали ҳимоячининг нархини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: Sport-Express.ru
Киритилди: 13:38, 19.07.2022.
Ўқилди: 1746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.