Кириш Регистрация
14/06 20:00 Металлург 0-0 Бунёдкор
14/06 23:59 Германия 5-1 Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 20:00 Нефтчи - Сурхон
15/06 20:00 Қизилқум - Андижон
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна - Насаф
16/06 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
16/06 21:00 Словения - Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия

Левандовскининг хотини унинг фаолиятини қандай бошқаради?

Баҳо:
+ | -

Хотини Левандовскини муваффақиятли футболчига айлантирди. Айнан рафиқаси Анна ва у томонидан ишлаб чиқилган овқатланиш схемаси туфайли Роберт ўзини шундай ажойиб ҳолатда ушлаб туради, тезда тузалиб кетади ва деярли жароҳатланмайди.

Робертнинг ҳаётидаги ҳамма нарса уларнинг биргаликдаги режасига мувофиқ кечади. Левандовскининг ҳаётида унинг рафиқаси билан ҳамма нарса аниқ режалаштирилган: ҳатто болалар туғилиши ҳам турмуш ўртоқлар томонидан футболчи карерасини қачон тугатмоқчи бўлганига қараб ҳисобланган, шунда у қизларини тарбиялаши мумкин бўлади.

Фаолиятининг сўнгги нуқтаси МЛСда

2017 йилда Анна Роберт фаолиятининг якуний нуқтаси МЛС, аниқроғи Лос-Анжелес бўлишини айтган эди. "Мана шу шаҳарда биз ўз брендларимизни ривожлантирмоқчимиз", деди футболчининг рафиқаси, чунки бу сизнинг бизнесингизни ривожлантириш учун ажойиб жой.

Анна Левандовская бир вақтнинг ўзида соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ бир нечта турли хил бизнесга эга: соғлом озиқ-овқат, косметика, тренинглар учун дастур, ҳаттоки овқатланиш ва буларнинг барчаси янги мамлакатларда фаол равишда тарғиб қилиниши мумкин.

Анна анчадан бери "Барса"га шама қилди

Узоқ вақт давомида Робертнинг рафиқаси “Барселона”га ўтишга шама қилиб келади. Апрель ойининг ўрталарида Анна миш-мишларни қўзғатишни бошлади: у испан тилини ўрганишни бошлаганини ва болалари билан Маллоркага кетганини айтди.

Полякнинг рафиқаси ижтимоий тармоқлардаги "Барселона" аккаунтига обуна бўлди, шунингдек, обуначиларнинг саволига жавоб қолдирди. Ва охирида Анна режалаштирганидек футболчи “Барселона”га кўчиб ўтишга розилик берди.

Левандовски "Бавария"ни оиласига таҳдид туфайли тарк этди

Левандовски машғулотларга кеч қолди ва бор кучини бермади. Унинг оиласи мухлисларнинг таҳдиди туфайли шаҳарни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Бу жамоадан кетишга асосий омил бўлиши мумкин.

Роберт нима учун "Барселона"ни танлади?

Роберт кўчиб ўтиш учун бошқа вариантларга эга бўлиши мумкин эди. Масалан, “Челси”га ўтиш: лекин унинг хотини Лондондаги иқлимни ва бошқа маиший буюмларини ёқтирмайди. Демак, Левандовски "Барса"ни нафақат ўйин сабаблари учун танлаган...

Киритилди: 16:27, 19.07.2022.
Ўқилди: 4216 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.