Кириш Регистрация

Акмал Холматов ва Аюбхон Гаппаров «Локомотив»да

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, "Локомотив" жамоаси шу кунларда Тошкент вилояти Дукент шаҳарчасида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказмоқда. Мазкур йиғин доирасида жамоа мураббийлар штаби икки нафар янги футболчини кўздан кечирмоқда.

Булар футбол мухлисларига яхши таниш бўлган тажрибали ўйинчи Акмал Холматов ҳамда ёш, умидли футболчи Аюбхон Гаппаровлардир. Холматов узоқ йиллар Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган ва миллий чемпионатимиздаги энг моҳир футболчилардан бири, деб эътироф этилганди. Кейинчалик у Тошкентнинг "Пахтакор" клуби сафига кўчиб ўтди. Холматов аввалига пойтахтликлар сафида ҳам ёмон таассурот қолдирмаётган эди. Аммо, кейинчалик у жиддий жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди ва жамоадаги ўрнини йўқотди. Натижада Акмал Эроннинг "Пас" жамоасига ижарага берилди.

Аюбхон Гаппаровни эса мухлислар "Пахтакор" мактаби тарбияланувчиси сифатида яхши билишади. У ўз вақтида Роберт Гай бошчилигидаги мамлакат ўсмирлар терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири саналарди. Аммо, фаолиятини Россиянинг номдор клуби "Рубин"да давом эттиришни ихтиёр этган ёш иқтидор эгаси қозонликларнинг ўринбосарлар жамоасида бир мунча муваффақиятли тўп сурди, бироқ асосий жамоага ўрнашиб ололмади.

Янги футболчилар "Локомотив" жамоасида ўз ўрнини топиша оладими? Буни яқин орада билиб оламиз. Дарвоқе, Гаппаров темирйўлчилар сафидаги илк ўйинида битта голга муаллифлик қилди. Демак, бошланиши ёмон эмас.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 22:18, 09.06.2012.
Ўқилди: 7704 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик