Левандовскининг "Бавария"даги супер статистикаси сизни ҳайратга солиши аниқ. У Мюллернинг бир қатор абадий рекордларини янгилади ва Чемпионлар лигасининг клубидаги энг яхши тўпурарига айланди. Қуйида улар ҳақида қисқача тўхталамиз.
Роберт Левандовски "Бавария"даги 8 йиллик фаолиятидан сўнг янги чақирув учун "Барселона"га йўл олди. Мюнхенликларнинг 21 асрдаги энг яхши тўпурари жамоани тарк этди. Бироқ у Герд Мюллернинг клубдаги умумий голлари сонига ета олмади.
Кубоклар:
Бундеслига: 8
Германия кубоги: 3
Германия суперкубоги: 3
ЕЧЛ: 1
УEФА суперкубоги: 1
Клублар ўртасидаги ЖЧ: 1
Бироқ мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш борасида у юқори ўринларда қайд этилмайди. Роберт Германия чемпионатини умумий ҳусобда 10 марта ютган (иккитаси "Боруссия" сафида.
Юқори ўринларда қуйидаги футболчилар:
Райан Гиггз: 13
Гарри Невилл: 12
Франсиско Хенто: 12
Томас Мюллер: 11
Пол Скоулз: 11
...Роберт Левандовски: 10
Роберт "Бавария"да ўйинлар ва голлар мувофиқлиги борасида етакчи ўринга эга. 375 баҳсда 344 та гол киритган (0.92 гол ҳар бир ўйинга). Герд Мюллерда эса бу кўрсаткич бироз бошқачароқ — 605 та ўйинда 563 та гол.
Бундан ташқари Левандовски "Бавария" тарихидаги хорижлик футболчилар орасида энг сермаҳсул футболчи. У 9 та нидерландиялик (274), 13 та бразилиялик (271) ва 13 та француз (227)дан кўра кўпроқ гол киритишга муваффақ бўлган. Польяк фаолияти давомида 56 та пенальти тепган бўлса, шуларнинг 51 тасини аниқ амалга оширган (91%).
Роберт ақл бовар қилмайдиган барқарорликка эга, аммо у сўнгги уч мавсумда ўз голларини кўпайтирди: мос равишда 55, 48 ва 50 тагача.
Буни Бундеслигадаги тўпурарлар пойгасидаги ғалабалардан ҳам кўриш мумкин: польяк "Бавария"даги дастлабки уч мавсумида бир мартагина тўпурар бўлган холос - кейин эса кетма-кет беш марта бу ишни такрорлади. 1970 йилларда Герд Мюллер кетма-кет уч мавсум давомида энг кўп гол урган эди. Кўриб турганингиздек, бу натижа ҳам аллақачон янгиланган.
Роберт "қизиллар" сафида ҳар мавсум 25дан кам гол урмаган. Энг яхши натижа 19/20 йилги мавсумга тўғри келади — 55 гол. Икки марта "олтин бутса"ни ютишга ҳам муваффақ бўлган.
Футболчи 20/21 йилги мавсумда Герд Мюллернинг бир қатор рекордларини янгилади. Жумладан, ўша мавсумда 41 та гол киритди. Улар орасида 1 покер, 4 хет-трик ва 5 та дубл мавжуд. Ўшанда у Бундеслиганинг нақ 29 та баҳсини голсиз тарк этмаган. Атиги 4 ўйинда унга омад кулиб боқмаган. 17 жамоадан фақат "Лейпциг" дарвозаси ишғол қилинмаган холос, унда ҳам Роберт майдонга тушмаган эди.
Левандовски "Бавария"нинг ЕЧЛдаги тўпурари ҳисобланади — 69 гол, 15 таси бир мавсумда.
У фаолияти давомида умумий энг кўп гол урган клублари қуйидагилар: "Боруссия Д" (27), "Вольфсбург" (21), "Шальке" (17), "Вердер" ҳамда "Аугсбург" (16).
У Бундеслигада 2015 йил "Вольфсбург" дарвозасига 9 дақиқа ичида 5 та тўп киритиб, футбол тарихида камдан кам кузатиладиган натижани қайд этган. Энг қизиғи, барчаси у захирадан тушгандан сўнг содир бўлган.