"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Сити" ҳимоячиси Александр Зинченконинг тез орада "Арсенал"га ўтишини тасдиқлади.
"Зинченко "Арсенал"га ўтмоқда", - дея Гвардиола сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Трансфернинг тахминий нархи 30-40 миллион евро бўлиши маълум қилинган.