Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиё чемпионига айланди

Баҳо:
+ | -

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари аёллар миллий жамоалари ўртасида ўртасидаги мусобақа якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги барча 4та ўйинда ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айланди.

Эронга қарши кечган сўнгги тур баҳсида Мидори Хонда шогирдларини дуранг натижа ҳам қаноатлантирар эди. Ватандошларимиз тажовузкор ўйин намойиш этиб, кучли рақибни ҳам мағлуб этишга муваффақ бўлишди.

Ҳамюртларимиз ўйин давомида рақиб дарвозаси томон бир нечта зарбалар беришди. Эронлик посбон яхши ҳаракат қилиб, уларни қайтаришга муваффақ бўлди. Баҳс тугашига 6 дақиқа қолганида Нилуфар Қудратов рақиб жарима майдони ташқарисида 2-3 ҳимоячидан ўтиб кетиб, жамоадошини зарбавор вазиятга чиқарди. Мафтуна Шойимованинг 18 метрдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

Ушбу гол ўйинда ягоналигича қолди. Шу тариқа, Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси 12 очко тўплаб, Марказий Осиё минтақасида тенгсиз эканини исботлади. Эрон эса 9 очко билан 2-ўринни банд этди. Қизларимиз мусобақа давомида ўз дарвозаларидан бирорта ҳам тўп ўтказиб юборишмагани эътиборга молик.

CAFA Wpmen's championship-2022. 5-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН - 1:0 (0:0)
Гол: Мафтуна Шойимова (84)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:00, 20.07.2022.
Ўқилди: 3804 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3815]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3105]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2243]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2000]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1742]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1732]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1553]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1388]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1356]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1342]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик