Кириш Регистрация

Мане "Бавария" учун илк голини урди

Баҳо:
+ | -

“Бавария” “Ди Си Юнайтед”га қарши ўртоқлик учрашувида ҳисобни очди. Ўйин Вашингтондаги Ауди Фиелд майдонида ўтказилмоқда.

5-дақиқада ҳужумчи Садио Мане пенальтидан гол урди. Унинг учун бу тўп Мюнхен жамоаси либосидаги биринчиси бўлди.

30 ёшли сенегаллик футболчи 1 июль куни “Ливерпуль”дан “Бавария”га 32 миллион евро эвазига ўтган эди. У уч йиллик шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин “Ди Си Юнайтед”нинг янги бош мураббийи этиб англиялик собиқ футболчи Уэйн Руни тайинланди.

Киритилди: 06:11, 21.07.2022.
Ўқилди: 1538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.