"Реал Сосьедад" ҳимоячи Робин Ле Норман билан шартнома имзолади. 25 ёшли франциялик футболчи билан янги шартнома 2026 йилгача мўлжалланган.
Ле Норман 2016 йилда "Брест"дан "Реал Сосьедад"га ўтган эди. У клуб сафида жами 136 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган.