"Барселона" "Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торресга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Маrcа.
Манбага кўра, жамоа раҳбарияти Лондоннинг "Челси"сига ўтишга яқин турган "Севилья" футболчиси Жюль Кунде учун курашда мағлуб бўлса, 25 ёшли испаниялик футболчини трансфер қилади.
Торреснинг "Вильярреал" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали Испания терма жамоаси футболчисини 50 миллион еврога баҳолади.