"Лилль" ҳужумчиси Жонатан Дэвид ёзги мавсумда "Манчестер Юнайтед"нинг яна бир нишонига айланди.
Криштиану Роналду "Юнайтед"ни тарк этишга қарор қилгани маълум бўлгач, клуб португалияликнинг ўрнини босадиган вариантларни излай бошлаганди.
Хабарларда турли номлар пайдо бўлди. Инсайдер Фабрицио Романонинг фикрича, айни дамда “Манчестер Юнайтед” учун энг долзарб қарор “Лилль” ҳужумчиси Дэвиддир.
"Лилль" ёзда бир қанча футболчиларини сотишга тайёр. Трансфер суммаси 50 миллион евро бўлиши кутилмоқда.