Италиялик таниқли мутахассис Фабио Капелло "Аталанта"нинг украиналик ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский ҳақида гапирди.
«Ўйлашимча, Руслан аллақачон Италия футболига ўрганиб қолган. У "Аталанта"га бундан ҳам кўпроқ нарсани беришга қодир.
У ва "Аталанта" яхши натижалар кўрсатиш учун ҳамма нарсага эга. Сапата билан ажойиб тандем ҳосил қилади", - дейди Капелло.
Украиналик футболчи 2019 йилдан бери бергамоликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. Русланнинг итальян клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.