Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Ман Сити"нинг рақиби бу пойгадан чиқиб кетди

Баҳо:
+ | -

Лиссабоннинг "Бенфика" клубида тўп тепаётган Алехандро Гримальдо яқин орада клубини ўзгартириши мумкин.

Ҳимоячига Премьер-лига клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда INews ёзади. Манбанинг хабар беришича, футболчига "Манчестер Сити" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Шаҳарликлар" футболчини "Брайтон"да ўйнаётган Марк Кукурельяга муқобил сифатида кўрмоқда. Гвардиола учун қанот ҳимоячиси позицияси Александр Зинченко жамоадан кетганидан кейин муаммоли бўлиб қолди - украиналик "Арсенал"га ўтади.

Аввалроқ Гримальдога "Арсенал" ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Зинченкони қўлга киритгач, "канонирлар" катта эҳтимол билан "Бенфика" ҳимоячиси учун курашдан воз кечишади.

Киритилди: 10:48, 22.07.2022.
Ўқилди: 1673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.