Лондоннинг “Вест Хэм” клуби “Сассуоло” билан ҳужумчи Жанлука Скамакканинг вакиллари билан 40 миллион евро эвазига музокара олиб боришга муваффақ бўлди.
Бу ҳақда журналист Маттео Моретто айтиб ўтди. Аввалроқ “Сассуоло” Скамакка учун 50 миллион евро талаб қилган эди, бироқ манбага кўра, “Вест Хэм” ҳамон италияликлардан чегирма сўраб, келишувга эришган.
Шу тариқа, Скамакка «Сассуоло» билан узоқ музокаралардан сўнг трансфер борасида келиша олмаган «ПСЖ»га ўтмайдиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, француз клуби эътиборини "Реймс" вакили Уго Экитикега қаратган.