Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Левченко «Нефтчи»да бош мураббий сифатида ишлай олмайди

Баҳо:
+ | -

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев «Нефтчи» янги бош мураббийи Виталий Левченконинг тегишли лицензияси йўқлиги ва Фарғона клубининг бошқа жамоалар олдидаги қарздорлиги ҳақида маълум қилди.

«Виталий Левченкони ҳам инсон, ҳам мутахассис сифатида ҳурмат қилганимиз ҳолда айтамизки, унда Про лицензияси мавжуд эмас. Бундай ҳолатда у Суперлига клубини бошқара олмайди.

Левченко де факто «Истиқлол» клуби билан Чемпионлар лигасида ажойиб натижа қайд этган бўлса-да, де юре ОФК рўйхатидан Мубин Эргашев бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказилган. Шундан келиб чиқилса, «Нефтчи» Про лицензияси мавжуд яна бирор мутахассис топиши керак бўлади.

«Нефтчи» қарзлари ҳақида маълумот бергандик. Ҳозиргача клуб «Пахтакор»дан қарзларининг 45 фоизи ҳамда «Машъал»дан қолиб келаётган қарзнинг 70 фоизидан қутилган. Ҳолат ижобий тарафга ўзгармоқда. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. 29 июлгача қатор масалалар ҳал қилиниши керак.

Афсуски, бизда бирор раҳбар клубни қийин ҳолатга солиб кетяпти, кейинги раҳбар эса вақтини эски раҳбариятдан қолган муаммоларни бартараф этишга кетказяпти», - дея ёзади ПФЛ директори телеграмдаги каналида.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи» Суперлига 1-даврасидан кейин Илҳом Мўминжоновни истеъфога чиқариб, тожикистонлик Виталий Левченкони бош мураббий этиб тайинлади. Клуб раҳбариятида ҳам ўзгаришлар кузатилганди.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 16:45, 22.07.2022.
Ўқилди: 2702 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.