“Саутгемптон” Франция ёшлар терма жамоаси аъзоси Секу Марани ўз сафига қўшиб олди.
Аввалроқ 19 ёшли футболчи “Бордо”да ўйнаган эди. Шартнома муддати белгиланмаган. Бироқ, ҳужумчи ҳали ҳам тиббий кўрикдан ўтиши ва ишлаш учун рухсатнома олиши керак. Трансфер нархи 13 миллион еврони ташкил қилди.
Аввалроқ, «авлиёлар» «Бохум» ҳимоячисининг трансфери борасида келишиб олган эди.