"ПСЖ"нинг италиялик дарвозабони Жанлуижи Доннарумма кимни болаликдаги кумири деб билишини айтди.
Жанлуижи Буффон Германияда жаҳон чемпиони бўлганида Доннарумма етти ёшда эди. У Буффоннинг кумирига айланди.
"Энг яхши кўрган инсоним? — Буффон. У қолган дарвозабонлардан яхшироқ ва менинг кумиримга айланди.
У менга маслаҳатлари билан кўп ёрдам берди, бунгача у ҳам «ПСЖ»да ўйнашга муваффақ бўлган.
Италия терма жамоаси дарвозабони сифатида берган маслаҳатлари учун миннатдорман, у ерда бир мунча вақт бирга ишлаганмиз", - дейди Доннарумма.