Кириш Регистрация

Расман! "Арсенал" Зинченко трансферини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Лондон жамоасининг 22 июль куни расмий сайти хабарига кўра, ҳимоячи Александр Зинченко "Манчестер Сити"дан "Арсенал"га ўтди.

25 ёшли украиналик футболчи "Арсенал" билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Унинг вақти белгиланмаган.

Sky Sports хабарига кўра, "Арсенал" Зинченко учун "Ман Сити"га 32 миллион фунт тўлаган.

Зинченко 2016 йилдан буён "шаҳарликлар" сафида ўйнаб келмоқда. У "Уфа"дан инглиз клубига ўтди.

Ўтган мавсумда у "Манчестер Сити" сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голга ассистентлик қилган. Transfermarkt портали уни 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:27, 22.07.2022.
Ўқилди: 2282 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.