"Рома" бир кунда бир футболчининг сотилган футболкалар сони бўйича клуб рекордини ўрнатди.
Пауло Дибаланинг Рим клубига ўтганидан сўнг, сотувнинг биринчи кунидаёқ мухлислар унинг номи ёзилган бир неча минг футболка сотиб олишди. Оддий футболканинг нархи 110 евро, элита версияси эса 130 евро.
Corriere dello Sport хабарига кўра, бу биринчи кундаёқ Криштиану Роналдунинг "Ювентус"даги тахминан шунча сотилган либоси кўрсаткичига мос келди.
“Рома” футболчилари орасида энг кўп футболкаси сотилиш бўйича рекорд Франческо Тоттига тегишли.