Ҳимоячи Бен Ми "Брентфорд"га ўтди.
“Асаларилар” 32 ёшли инглиз футболчиси билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Мининг аввалги клуби "Бёрнли" бўлиб, у 2011 йилнинг июлидан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ўтган мавсумда у жами 24 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.
Ми 2021/22 йилги мавсум якунида “Бёрнли”ни эркин агент мақомида тарк этди.