Франциянинг “Марсель” клуби “Рома” ярим ҳимоячиси Жордан Верету учун курашда “Милан”га рақобат қилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли ярим ҳимоячи, агар жамоа янги ярим ҳимоячи сотиб олса, бу ёзда кетиши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг ёзишича, “Марсель” франциялик футболчини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда. Футболчи аллақачон Лига 1да "Нант" ва "Сент-Этьен"да ўйнаган.
Верету ўтган мавсумда 4 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.