Кириш Регистрация

Криштиану Роналду яна бир бор «МЮ» формасида машғулот ўтаётгани расмини ижтимоий тармоққа жойлади (фото)

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду яна бир бор ижтимоий тармоқларга тренажор залидан фотосурат жойлади. Суратда 37 ёшли ҳужумчи «Манчестер Юнайтед» либосида машғулот ўтаётгани тасвирланган.

Португалиялик ушбу расмни манкунианликлар «Астон Вилла»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган вақтда жойлаган.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг Nike билан шахсий шартномаси бор, Adidas эса «Манчестер Юнайтед» либосларини тайёрлайди.

Аввалроқ ҳам Криштиану Instagram саҳифасига «қизил иблислар» либосида машғулот ўтаётгани расмини жойлаган эди.

Роналду 2021/22 йилги мавсум манкунианликлар сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:35, 23.07.2022.
Ўқилди: 10130 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик