Кириш Регистрация
06/04 00:00 Барселона 1-1 Бетис
06/04 15:30 Лечче 1-1 Венеция
06/04 17:00 Лас-Пальмас 1-3 Реал Сосьедад
06/04 17:45 Андижон 1-0 Машъал
06/04 18:00 Эмполи 0-0 Кальяри
06/04 18:00 Торино 1-1 Верона
06/04 18:00 Сўғдиёна 2-0 Пахтакор
06/04 18:00 Тоттенхэм 3-1 Саутгемптон
06/04 18:00 Брентфорд 0-0 Челси
06/04 18:00 Фулхэм 3-2 Ливерпуль
06/04 19:15 Севилья 1-2 Атлетико
06/04 20:00 Хитой 1-2 Ўзбекистон
06/04 20:15 ОКМК 0-0 Динамо
06/04 20:30 Ман. Юнайтед 0-0 Манчестер Сити
06/04 21:00 Аталанта 0-1 Лацио
06/04 21:30 Вальядолид 0-4 Хетафе
06/04 22:15 Саудия Арабистони 3-1 Таиланд
06/04 23:45 Рома 1-1 Ювентус
07/04 00:00 Вильярреал 0-0 Атлетик Бильбао
07/04 20:00 Вьетнам - Япония
07/04 20:00 Индонезия - Яман
07/04 22:15 Афғонистон - Жанубий Корея
07/04 22:15 БАА - Австралия
07/04 23:45 Болонья - Наполи
08/04 00:00 Лестер - Ньюкасл
08/04 00:00 Леганес - Осасуна
08/04 20:00 КХДР - Тожикистон
08/04 22:15 Уммон - Эрон

Эрик Тен Хаг ўртоқлик ўйинларида қандай мураббий эканини намойиш этмоқда?

Баҳо:
+ | -

Машғулот ўйинлари бўлса-да, Эрик Тен Хаг бирмунча «гибкий» мураббий эканини пайқаш мумкин.

Масалан, аввалги ўйинларда «МЮ» 4-2-3-1 схемасида ҳаракат қилди ва Тен Хаг тўп назорат қилишда қанот ҳимоячиларини марказга кириб ўйнашга кўрсатма берди. Қанотларни эса, Санчо ва Рэшфорд кенгайтиради. Одатда, Пеп Гвардиола «Сити»да «билд-ап»ни шунақароқ асосда қуради. Бу ўзига яраша янгилик.

Бугунги ўйинда эса, Скотт Мактоминей йўқлиги учун жамоа 4-3-3 га яқин схемада ҳаракат қиляпти, яъни Фред орқароқда, Ван Де Бек эса, Мактоминейдан фарқли равишда, олдинроқда, Бруну билан бир чизиқда ўйнаяпти.

Балки шунинг учунми, Тен Хаг олдинги ўйинлардаги билд-апдан воз кечди. Энди ҳужум бошлашда қанот ҳимоячилардан бири (асосан Шоу) учинчи марказий ҳимоячига айланяпти, нариги қанот эса, анча олдинга чиқяпти. Ўз навбатида, ўша қанотдаги вингер жарима майдонига яқинроқ тўп суриши мумкин. Эътибор берган бўлсангиз, биринчи таймдаги ҳар икки голда ўхшашлик бор - Рэшфорд ҳам, Санчо ҳам айнан яримқанотда тўпни қабул қилиб, ҳужумни давом эттиришди.

Бундай позицион ўйинда, албатта, Марсиялнинг роли ҳам ўзгаради - у кўпроқ марказни тўлдириб, алдамчи тўққизликка айланяпти ва қанотдагиларга зона очиб бермоқда.

Қайсидир маънода, бугунги ўйин Сульшер услубининг такомиллашган вариантига ўхшайди.

Хуллас, ҳар қандай схема ва йўналишда жамоавий ўйин савиясига путур етмаслиги жуда муҳим жиҳат. Таркибда ротация қилиш, ҳатто бир ўйинда турли йўналишлар билан рақибни чалғитишда қўл келади. Кузатамиз.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 21:09, 23.07.2022.
Ўқилди: 5245 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz