AS хабарига кўра, "Аугсбруг" "Порту" ҳужумчиси Тони Мартинесни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Немис клуби 25 ёшли испаниялик учун 10 миллион евро таклиф қилди. Ҳужумчига Германиянинг яна бир клуби “Герта Берлин” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Мартинес 2020 йилда Португа кўчиб ўтганди. Ўшандан бери у Португалия чемпионатида 70та ўйин ўтказиб, 20та гол урган.
Унинг португал клуби билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.