"Севилья" ҳимоячиси Жюл Кунденинг келажаги ҳали ҳамон ноаниқлигича қолмоқда.
Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, "Челси" Кунденинг ҳолатидан мамнун эмас, жамоа унинг трансфери яқин деб ҳисоблаган эди, аммо "Барселона" фаолликни максимал даражада оширди. Бу трансфер "Рафинья ҳикояси"га ўхшамоқда, дея қўшимча қилди Романо.
Маълумотларга кўра, каталонияликлар француз учун 50 миллиондан кўпроқ сумма сарфлашга тайёр.













