Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

"Манчестер Юнайтед" охирги марта Антонини "Аякс"дан сотиб олишга ҳаракат қилади. Тен Хаг унинг Премьер-лига юлдузига айланишига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Аякс" вингери Антонига қизиқиш билдирмоқда.

Goal.com хабарига кўра, инглиз клуби 22 ёшли футболчини қўлга киритиш учун сўнгги бор уриниб кўради.

"Аякс" бразилияликни қўйиб юбормоқчи эмас ва Нидерландия клубининг молиявий талаблари "МЮ"ни ҳафсаласи пир бўлди. Аввалроқ манкунианликлар Антони учун 60 миллион евро таклиф қилганди, аммо бу сумма “Аякс” олишни истаётганидан анча йироқ. Бу ёзда вингер учун 80 миллион евро тўлов олинсагина у қўйиб юборилади.

"Манчестер Юнайтед" "Аякс"нинг талабларини қондиришга тайёр эмас, лекин аввалги таклифни яхшилаш ниятида.

Қайд этилишича, вингер 15 миллион евродан кўпроққа трансфер қилинган тақдирда Антонининг собиқ жамоаси “Сан-Паулу” шартномадан анчагина маблағ олади.

Эрик тен Хаг ўзи "Аякс"да бирга ишлаган футболчисини "Манчестер Юнайтед"га ўтишини истамоқда. Менежер қанот ҳужумчиси Премьер-лига юлдузига айланиши мумкин, деб ҳисоблайди ва бразилияликни бундай катта суммага сотиб олиш учун таваккал қилиш керак, деб ҳисоблайди.

"Аякс"да Антонини бу ёзда сотишга на хоҳиш ва на эҳтиёж бор. Олдинроқ клуб Лисандро Мартинесни “Манчестер Юнайтед”га, Себастьян Аллерни Дортмунднинг “Боруссия”сига ва Райан Гравенберхни “Бавария”га катта маблағга сотиб юборганди.

Бразилиялик футболчи ўтган мавсумда “Аякс” сафида барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:10, 24.07.2022.
Ўқилди: 3207 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.