Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

"Барса" Кунде билан 4 йиллик шартномага келишиб олди. "Севилья" билан музокаралар келаси ҳафтага режалаштирилган

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Жюл Кунде "Севилья"дан "Барселона"га ўтишга яқинлашмоқда.

Diario Sport хабарига кўра, Каталония клуби 23 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома бўйича дастлабки келишувга эришган. "Барса" келаси ҳафта франциялик футболчининг "Севилья"га трансфери борасида келишиб олишни режалаштирмоқда.

"Челси"дан келган таклиф билан солиштирганда, Андалусия клуби каталонияликлар таклиф қилаётган трансфер формуласини афзал кўради. Лондонликлар Кунда учун бир нечта тўловлар ва кўплаб бонуслар билан 65 миллион евро беришга тайёр эди. "Барса" эса "Севилья"га камроқ пул таклиф қилади, лекин уни биттада тўлашга тайёр.

Қайд этилишича, Кунде билан шартнома имзоланиши Каталония клуби устози Хавининг алоҳида истаги бўлган. Келишув якунлангач, унинг жамоа ҳимоясини кучайтириш ҳақидаги илтимослари бажарилади.

Киритилди: 18:08, 24.07.2022.
Ўқилди: 1621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.