Италиялик манбаларнинг таъкидлашича, "Манчестер Юнайтед" аста-секин Френки де Йонг ўрнига бошқа номзодларга ўтмоқда.
Биринчи номзод - Милинкович-Савич.
"Барселона" билан музокаралар ниҳоясига етмоқда. Де Йонг, сўнгги маълумотларга кўра, Хави жамоасида қолишга қарор қилган. Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед" энди уни ўзига жалб қилмаяпти.
Милинкович-Савич ҳар ёзда топ-клублар билан боғлиқ бўлиб келган. “Лацио” футболчидан 80 миллион евро талаб қилмоқда.